Доимий ўсиш билан, ҳаттоки туризм саноати учун қийин йилда ҳам, inCruises ажойиб келажак сари олға сузишга бел боғлаган.
Асос солинган:
2015
Бош офис:
Пуэрто-Рико
Топ раҳбарлар:
Фрэнк Кодина, БОД ва Ҳаммуассис
Майкл Хатчисон, БИД ва Ҳаммуассис
Маҳсулотлар:
Круизга Аъзолик
Дунё бўйлаб саёҳат қилиш ҳар бир оиланинг орзулар рўйхатига кирса-да, жамадонни ҳозирлаб, экзотик жойларга кетиш учун уларнинг барчасида ҳам маблағ етарли эмас. Фрэнк Кодина ва Майкл Хатчисон ушбу ҳолатни ўзгартиришга қарор қилишди ва круиз индустриясида портлаш ясаб, саёҳатларни дунёдаги барча оилалар учун ҳамёнбоп қилишди. Доимий ўсиш билан, ҳаттоки туризм саноати учун қийин йилда ҳам, inCruises ажойиб келажак сари олға сузиш учун барча имкониятларга эга.
Тақдирлар компанияси
Компания асосчилари Фрэнк Кодина ва Майкл Хатчисон тўғридан-тўғри сотув орқали саёҳат компаниясини яратиш ҳақидаги дастлабки суҳбатларидаёқ бир-бирини тўлдирувчи ғоялардан баҳс этишди. Саноат ветерани сифатида деярли ўттиз йиллик тажрибага эга Кодина ўз қарашларига унчалик мос келмайдиган бизнес бошлаш арафасида эди. Хатчисон эса, ўз карьерасининг аввалида Тони Роббинс билан ишлагани каби ва кейинроқ маслаҳатчи ва муаллиф сифатида асосан етакчиларни ривожлантиришга ўз диққатини қаратган эди. Бу икки инсон кўп йиллардан бери бир-бирларини таниган, аммо 2015 йилга қадар умуман ҳамкорлик қилмаган эдилар.
“Мен, рафиқам ва ўғилларимнинг круизга иштиёқимиз баланд”, – дейди Кодина. “Биз круиз саёҳатини севамиз ва: “Келинг, круиз саноатига потенциал ижобий портлаш сифатида қараймиз ва инновацион нимадир яратамиз”, дедик. Биз Аъзолик модели ҳақида ўйлашимиз билан, менга кучли ҳамкор лозимлигини тушуниб етдим. Менга одамлар билан мулоқот қилишни уддалайдиган ва маркетингни тушунадиган инсон керак эди. Мен компаниянинг ҳам молиявий томонини, ҳам техник томонини юритиб, бир вақтнинг ўзида яна яхши нотиқ ҳам бўла олмасдим.”
Тасодифни қарангки, айнан ўша вақтда Хатчисон хориждаги истиқболли саёҳат технологиялари корхонасидан чиқиб, ўзини туризм саноатига бағишламоқчи бўлиб турган эди.
“Фрэнк ҳам, мен ҳам ўртамиёна ҳаёт кечирувчи оилалар таътилга чиқа олмасликларидан афсусда эдик”, – дейди у. – “Кўпгина одамлар саёҳат қиламан деб қарзга кириб қолади. Бизни бир ерга келтирган сабаб мана шу бўлса керак.”
Энг бошиданоқ улар ўз ғояларини “Тақдирлар компанияси” деб ҳисобладилар ва дунё бўйлаб барча оилаларга хизмат кўрсатувчи, круизга аъзолик дастури бўлмиш inCruises ни ўйлаб топдилар. Компания расман 2016 йилда очилиб, ойига 100$ миқдоридаги Аъзолик тўловига эга Аъзоликни таклиф этди, унга кўра ҳар бир тўлов эвазига Аъзолар 200 Круиз кредитини қўлга киритадилар. Ушбу Круиз кредитларидан inCruises тизими орқали, компания дунё бўйлаб 5000 дан ортиқ круизлар билан келишган ноёб нархлардаги круизларга буюртма беришда фойдаланиш мумкин. inCruises нинг бутун дунё бўйлаб янги Аъзоларни жалб этган ҳолда комиссиялар, бонуслар ва бошқа рағбатларни ишлаб топиш мақсадида компаниянинг Ҳамкорлик дастурига қўшилган “Ҳамкорлари” сони 100,000 нафардан ошиқ.
Бугун, inCruises 160 мамлакатда 773 000 аъзоларга хизмат кўрсатади ва 67 нафар ёрдамчи ходимлари мавжуд. inCruises 171 000 йўловчининг ўз орзуидаги круизга чиқишига ёрдамлашди. inCruises нинг 90 фоиз мижози биринчи марта саёҳат қилувчилардир бўлди, бу саёҳатни ҳаммабоп қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган компаниямиз статистикаси учун ажойиб кўрсаткичдир. 2019 йилнинг охирига келиб компания йиллик 100 миллион доллар даромадга чиқди ва 2020 йилда ундан ҳам кўпига эришиш ниятида.
Қийинчиликлар ичида гуллаб-яшнаш
Жаҳон круиз саноати COVID-19 пандемияси сабабли молиявий жиҳатдан ва оммавий муносабатлар борасида катта қийинчиликларни енгиб ўтишига тўғри келди. inCruises ўтган йилда 10 фоизга ўсди, эҳтимол у 2020 йилда ижобий ўсишга эриша олган кам сонли сайёҳлик компанияларидан биридир.
“Пандемия бошланганида авиакомпаниялар, меҳмонхоналар ва круизлар буюртма пулларини қайтармасликка қарор қилдилар”, – дейди Хатчисон. – “Улар ушбу даромадни ўз бухгалтерия китобларида сақлаб қолишни истадилар. Биз эса бунинг аксини танладик. Биз мижозларимизга пулларни қайтардик, круиз буюртмаси учун пулларини қайтаришимизни сўраган юз фоиз мижозларимизга пулларини қайтардик, нақд шаклда. Бошқалар каби унинг ўрнига келгуси круиз кредити ёки ваучер бермадик. Биз одамларга ишонч бердик, биз улар билан бирга эканимизни ва улар ҳақида қайғуришимизни англатдик.”
Мижозлар пулларини қайтариш inCruises нинг оғир мавсумдаги оқилона фикри бўлди. Кодина ва Хатчисон круиз линияларига аванс тўлашга, круиз кредитлари ҳақида келишишга қарор қилди ва ҳамкорларимиз бўлмиш круиз линияларини қўллаб-қувватлашнинг янги йўлларини топди.
“Биз мавжуд ҳар бир молиявий ҳамкоримиз билан учрашдик”, – дея қўшимча қилади Кодина. “Биз дунё бўйлаб кўплаб банк процессорлари, молиявий провайдерлар ва турли тўлов тизимлари билан ҳамкорлик қиламиз. Уларнинг барини бизнинг ушбу қийин даврдан ўта олишимиз қизиқтирар эди. Буларни енгиб ўтишимиз аввал бошидан маълум эди. Биз муваффақиятга эришишга жазм қилганмиз. Бизнинг модель мослашувчан, бизда нархлар асосан арзон ва қарзлардан холимиз. Шу сабабли, биз ушбу йўлни босиб ўта олдик”.
Табиатан етакчи бўлган ва ҳар қандай вазиятга ижобий ёндашувчи Хатчисон inCruises жамоасига янада кўпроқ ёрдам бериш йўлини билар эди.
“Мен SOS: Нотинч даврда омон қолиш номли электрон китоб ёздим ва уни жамоамизга тақдим этдим”, дейди у. “(Менинг таклифим билан) улар ижтимоий тармоқларда китобдан парчалар келтирдилар ва айтиш лозимки, сиз ёрдам беришга ҳаракат қиляпсиз, эвазига нимадир беришга ҳаракат қиляпсиз. Ушбу китобни ёзиш қарори бизни етакчиликни ривожлантириш соҳасини ҳам кучайтиришга ундади. Ва биз мавжуд курслар сонини уч баробарга оширдик.”
inCruises Етакчилик академияси 2020 йилгача жойлардаги жамоаларни ўқитиш дастурининг ажралмас қисми эди, аммо ўтган йили у сезиларли даражада кенгайди. Ҳозирги вақтда Академия курслари 17 турли тилда тақдим этилмоқда ва ҳамкорлар томонидан кунига ўртача минглаб курслар тамомланмоқда. Етакчиликни ривожлантиришга бўлган эътибор иккала асосчи учун ҳам муҳим бўлган, аммо бу Хатчисон учун алоҳида иштиёқдир.
“Биз фақат обунага асосланган дунёдаги энг йирик Аъзолик Клуби эканимиздан миннатдорман, аммо мен ўзимизни доим Етакчиликни ривожлантириш компанияси деб билганман”, дейди у. “Менинг шу вақтгача бўлган бутун карьерам одамларнинг ўсишига, ривожланишига, тажриба орттиришига кўмаклашишга қаратилган. Бир қарашда биз Круиз клуби ҳисобланамиз, аслида эса ундан каттароқ ва муҳимроқ уюшмамиз.”
Кейинги чақирув порт
Яна круизга чиқишни интизорлик билан кутаётган Клуб аъзолари, қўллаб-қувватлашни ҳис этаётган Ҳамкорлар ва қайта тикланаётган саноат билан inCruises уфқ ортидаги манзара ижобий эканига ишончи комил.
“2021 йилда 20 та янги кема сувга тушади, уларнинг ҳар бири круиз линияларига тахминан 950 миллион долларга тушади”, – дейди Хатчисон. “Мен 2021 йилда ишга тушадиган 20 миллиард долларлик маҳсулот билан рақобатлашмоқчи бўлган барчани беллашувга чорлаб қоламан.”
Олдинга интилган ҳолда, компания туризмнинг бошқа секторларида ҳам ўз фаолиятини кенгайтириш, янада кўпроқ халқаро бозорга чиқиш ва компаниянинг мерос мақомига тезроқ эришиш учун 1 миллиард доллар даромадга чиқиш ниятида.
Кодина ва Хатчисон шунингдек денгиздаги кемалар турли-туманлигидан ҳам завқ оладилар. Яқинда компания бутун дунё бўйлаб гуманитар ёрдам, жарроҳлик амалиётлари ва тиббий хизмат кўрсатадиган кемаларни бошқарувчи Mercy Ships халқаро ташкилоти билан ҳамкорликни йўлга қўйди.
“Ушбу ҳамкорлик мени ҳаяжонга солмоқда, чунки бу Аъзоларимиз билан бирга ҳақиқатан ҳам мақсадли пул сарфлашдир”, дейди Кодина. “Бизнинг Аъзоларимиз круизларни севадилар, ва агар круизлар ҳамда круиз кемалари мана шундай ажойиб мақсадлар учун қўлланилса, бу уларнинг дилига илиқлик бахш этади. Бизнинг Ҳамкорларимиз ҳозир ўз ҳайрияларини биз ажратган суммага тенглаштиришга интилмоқдалар. Агар сумма тенглашса, биз яна кўпроқ ҳайрия қиламиз. Биз олдиндамиз.”
2020 йил мобайнида эҳтимол inCruises нинг “портлатиш қуроли” тўхтаб қолгандир, аммо компания ва етакчилар жамоаси 2021 йил билан ва унинг ортидан келадиган имкониятлардан ҳар доимгидан ҳам кўпроқ ҳаяжондалар. Кодина ва Хатчисон ўтган йилга улар биргаликда қурган компаниянинг мустаҳкамлигини синаб кўриш учун юборилган синов тести деб қарайдилар. Ва улар ўзлари билган нарсанинг – inCruises круиз саноатини давом эттириш ва ижобий томонга бутунлай ўзгартириш учун яратилган “тақдирлар компанияси” эканлигининг тасдиғини кўриб, янада кўпроқ ҳаяжондалар.